Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё кубоги U-20: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб, финалга чиқди

2023-03-16 | Спорт

Кеча юртимизда ўтаётган  футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди

Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Беллашувнинг асосий вақтида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб номи бош ҳакам томонидан белгиланган қўшимча бўлимларда ҳам аниқланмади. 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги  ўйин ғолиби номи пенальтилар сериясидан кейин маълум бўлди. Қувонарлиси, терма жамоамиз дарвозабони пенальтилар сериясида  рақиблар томонидан тепилган тўпнинг  учтасини тўса олди. Якуний ҳисоб - 3:1, Ўзбекистон фойдасига.

Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Осиё кубогининг финалига йўл олишди.

Иккинчи ярим финал баҳсида Ироқ ва Япония терма жамоалари  куч синашди. Ушбу ўйинда ироқлик футболчилар матонат кўрсатиб кунчиқар юрт вакилларини мағлуб этишни уддалади.

Энди, 18 март куни соат 19:00 да  бўлиб ўтадиган финал баҳсида Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолиби номига аниқлик киритиб оладилар. Учрашув пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться