Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидаги етакчи телеканалларда кенг тарғиб қилинади

2023-03-13 | Туризм

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги ходимлари Узоқ Шарқ минтақасидаги етакчи «ОТВ Приморье» ва «АСТВ» телеканаллари мутасаддилари билан учрашув ўтказдилар

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ушбу ҳудудлардан мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида теледастурларни ҳамкорликда тайёрлаш ва эфирга узатиш масалалари муҳокама қилинди.

 Шунингдек, Приморск ўлкасида вақтинча ишлаётган ва ҳудуд тараққиётида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ватандошлар ҳаётига бағишланган видеороликлар тайёрлаш  юзасидан ҳам фикр алмашилди.

«ОТВ Приморье» ва «АСТВ» телеканаллари вакиллари Ўзбекистон бугунги кунда россиялик сайёҳлар учун энг муҳим туристик манзиллардан бирига айланганини билдиришди.  Россия томонига кўра, Ўзбекистонда яратилган юқори даражадаги туризм инфратузилмаси хорижий сайёҳларни жалб қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида Россия ҳудудларидан Ўзбекистонга сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган туркум кўрсатувларни тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться