Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси лойиҳаларини инвeстициялаш
2023-03-11 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) инвестиция операциялари бўйича вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларини инвестициялаш бўйича ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар. Улар орасида ерларни ўзлаштириш, электр энергетикаси, қуёш энергияси, агрологистика ва бошқа йўналишлар ўрин олган.
— Осиё инфратузилма инвестициялари банки Ўзбекистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Ишончим комилки, яқин келажакда биз иккала томон учун ҳам қизиқарли йўналишларни
ишлаб чиқамиз. Биз ҳозир амалга ошираётган лойиҳалар асосан, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси эса, алоҳида эътибор талаб қиладиган йўналишдир, – дея таъкидлади Азиз Воитов.
Ҳозирги вақтда республикамиз билан ҳамкорлик йўналишлари асосан Ўзбекистоннинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишига қаратилган учта стратегик мақсадга қаратилган:
— Минтақавий инфратузилмани ривожлантиришга келсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Хоразмда маҳаллий аҳамиятга молик бўлган сув ва йўллар бўйича йирик дастурларни амалга оширмоқдамиз. Шунингдек, биз агрологистика марказларини молиялаштириш бўйича тажрибага эгамиз. Шунинг учун биз қишлоқ хўжалиги соҳасига яқинлашдик»,— деди Константин Лимитовский учрашувда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги