Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Тожикистон Душанбе шаҳрида икки мамлакат ректорлари биринчи форумини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

2023-03-09 | Таълим

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди

Учрашувда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ректорлари ҳамда талабалар форумларини ташкил қилиш, факультетлараро академик алмашинувини кўпайтириш каби томонларни қизиқтирган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз олий таълим, илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.  Шунингдек, Тожикистон билан алоқалар янги босқичга кўтарилгани, жумладан ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, илмий конференсиялар, кенгашлар ишида ўзаро иштироклар, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълимга рақамли технологияларни жорий этиш сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар таълим жараёнини самарали ташкил этишда ўзаро тажриба алмашиш, таълимга янги технологияларни жорий этиш, икки давлат талабалари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш, ёшларнинг илм-фан ва инновацион ғояларини рўёбга чиқаришда ҳамкорликни янада жадаллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Мулоқот давомида истиқболдаги режаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 13-15 март кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ректорларининг форумини ўтказиш бўйича Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Тожикистон Миллий университети билан биргаликда қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться