Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Трансафғон темир йўл йўлагини барпо этиш лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини қайд этди

2023-02-24 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси молия вазири, комиссиянинг Покистон қисми раиси Исҳоқ Дорни қабул қилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Исҳоқ Дор учрашув имконияти учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда транзит ва преференциал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро музокаралар кун тартиби доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама автомобиль қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться