Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

2023-02-24 | Сиёсат

23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон делегацияси бошчилигида мамлакатимизга келган иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться