Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Mering Engineering компанияси мутасаддилари билан учрашув ўтказилди

2023-02-22 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов Россиянинг Mering Engineering компанияси бош директори Михаил Нагайцев бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашди. 

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б Ш.Раҳимжонов ва коммунал соҳага масъул тизимлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда Тошкентдаги электр тармоқлари тизимида энерго аудит ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Бахтиёр Раҳмонов 2022-2023 йилнинг қиши, айниқса, январ ойида кузатилган аномал совуқ коммунал тизимларда қатор муаммоларни келтириб чиқарганига айтиб, минтақамизда қиш совуқ келиши қатори ёз жуда иссиқ бўлишига эътибор қаратди. Шунингдек, коммунал тизимлар ноқулай об-ҳаво шароитида узилишларсиз ишлашга тайёр бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тизимли ишлар олиб борилаётганги, хусусан, баъзи жойларга қўшимча газ қуврлари тортиш, қўшимча ним станцияларни қуриш ва электр кабелларини тортиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

Mering enginneringнинг энерго аудит бўйича катта тажрибасини таъкидлаб, аввало, пойтахтимизнинг электр энергияси таъминотида кўп узилишлар кузатилган Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги электр тизимида энерго аудит ўтказишда, шу билан бирга шу йўналишдаги бошқа ишларда ҳамкорлик юзасидан таклиф билдирди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва бажариладиган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться