Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди

2023-02-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов бошчилигида вазирлик, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқаро молия институтлари ва Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар, ўзлаштириш кўрсаткичлари, мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ҳамда 2023 йилга мўлжалланган инвестиция дастурларига киритилган 103 та инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро молия институтлари ва Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида 2023 йил январь ойи якуни бўйича 21,3 млн доллар кредит маблағлари ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичлари 106 фоизга бажарилганлиги қайд этилди.

Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари масъул раҳбарлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича ҳисоботлари танқидий руҳда тингланди.

Йиғилиш якунлари бўйича тегишли раҳбарларга лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться