Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Тошкент давлат иқтисодиёт университетида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати билан танишди

2023-02-16 | Таълим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов 2022 йилда 1-сонли ўқув биноси том қисмига қуввати 150 кВт/соат бўлган 287 дона қуёш панеллари ўрнатилгани ҳақида ахборот берди. Қайд этилишича, ўтган йили университетда 2,4 млн кВт/соат электр энергия истеъмол қилинган бўлиб, жорий йилда электр энергияга бўлган эҳтиёжни қуёш панеллари орқали тўлиқ қоплаш режа қилинган. Бунинг учун 1 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган қуёш панеллари 1 йилда ўртача 2 000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқиши ҳисобга олиниб, университетга ўртача 1 200 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга 2 296 дона қуёш панелини ўрнатиш талаб этилади.

Шундан келиб чиқиб, 2023 йили июль ойига қадар қўшимча яна 900 кВт қувватга эга бўлган 1 722 дона қуёш панелини ўрнатиш мўлжалланган. Бунинг ҳисобига бир йилда 2,4 млн кВт/соат учун тўланиши лозим бўлган 1,920 млрд сўм миқдоридаги маблағ тежалиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Сергели туманидаги университет ҳузуридаги Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми, Қорақалпоғистонда жойлашган Тўрткўл филиали ҳамда бошқа ҳудудлардаги олий ва профессионал таълим муассасаларида ҳам қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилгани таъкидланди.

Ўз навбатида, университет талабалар турар жойлари ҳам қуёш сув иситиш қурилмалари билан жиҳозланиши кўзда тутилгани айтилди.

Вазир ўрнатилган ва ўрнатилиши режалаштирилган қуёш панелларининг эксплуатациясига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади. Электр энергиядан самарали фойдаланиш учун университет биноларини энергоаудитдан ўтказиш бўйича кўрсатма берди. Республикамизда аввалдан қуёш панелларидан фойдаланиб келаётган объектлар тажрибасини ўрганиб, уларда кузатилган камчиликларни олдиндан бартараф этиш, аномал совуқ ва жазирама иссиқ шароитида қуёш панелларининг фойдали иш коэффициент кўрсаткичларини инобатга олиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться