Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғонада Туркия компанияси йирик қувватли қуёш фотоэлектр станциясини қуриши режалаштирилмоқда
2023-02-15 | Жамият
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Alarko holding Altek” компанияси бош директори Ҳакан Айтекинни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қуриш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда Ҳакан Айтекин компания томонидан Туркияда 1000 МВтли лойиҳа қурилиши устида иш олиб борилаётгани айтиб, ушбу тажриба асосида Фарғонада ҳам бу борада йирик лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.
Юзма-юз мулоқотда вилоят ҳокими туркиялик ҳамкорлар томонидан билдирилган мазкур таклиф ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳамда Бешариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидан лойиҳа учун мос жойлар ажратиб берилишини маълум қилди.
Шу тариқа учрашувда лойиҳа учун жой ажратиб берилгач, биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ишга киришишга келишиб олинди.
Манба: «Халқ сўзи»