Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида янги форматдаги маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда
2023-02-15 | Маданият
Тошкентдаги ВГИКда Кинематография агентлигининг кўмагида янги формат - перформанс+интерфаол машғулот шаклидаги интенсив кенг кўламли маҳорат дарсларининг туркумлари бошланди.

Биринчи маҳорат дарси россиялик сценарий муаллифи, режиссёр ва асли ўзбек бўлган продюсер Рауф Кубаевнинг «Ибодатхона» бадиий фильмининг премьераси олдидан тўлақонли намойиши билан ўтказилди. Сўнг муаллифнинг қатъий раҳбарлигида ҳар бир талаба иштирокида фильмнинг таҳлили ўтказилди.
Иккинчи маҳорат дарси «Stand Up» шоусининг юлдузи ва QVZ чемпиони Иван Абрамов билан ўтказилди. Талабалар саҳна қўрқувини енгиш бўйича қимматли маслаҳатлар олдилар, QVZ этюдлари ва стенд уп-чиқишлар сирларини очиб беришди. Шунингдек, хейтерлик, замонавий кино, тимсоллар яратиш, мусиқа ва бошқа кўп нарсалар ҳақида суҳбатлашдилар.
Белорус-рус бастакори ва мультиинструменталист ДиДюЛининг бошчилигидаги учинчи маҳорат дарси жонли мусиқа концерти контекстида бўлиб ўтди. Ундан сўнг маэстро кинодаги мусиқий тасвирнинг ўзига хос хусусиятлари ва кино ривожида мусиқанинг ўрни ҳақида гапирди, шунингдек, Андрей Кончаловский ва Алексей Балабанов билан ижодий ҳамкорлик ҳақида сўзлаб берди.
Бундай учрашувлар анъанаси давом эттирилади: 23 февраль куни россиялик театр ва кино актрисаси Алена Хмелнитская билан маҳорат дарси бўлиб ўтади ҳамда Мария Кравченко, Роман Юнусов ва Максим Аверин билан маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги