Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олима аёллар ва лидер қизлар форуми бўлиб ўтди
2023-02-14 | Жамият
«11 февраль – илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни» муносабати билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва «Олима» аёллар уюшмаси ҳамкорлигида турли ташкилотларда илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизлар ва олийгоҳ талабалари иштирокида «Олима аёллар ва лидер қизлар форуми» бўлиб ўтди.

Форумни Тошкент шаҳар ҳокими оъринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи Н.Умарова кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда турли йўналишларда илмий тадқиқот ва изланишлар олиб бораётган хотин-қизларнинг «Ўзбекистон олима аёлларининг тиббиёт фанини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси», «Замонавий дунёқараши кенг мутахассис кадрларни тайёрлашда хуқуқшунос олималарнинг ўрни», «Ҳарбий олий ўқув муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда гендер тенглик масаласини таъминлаш», «Темурийларнинг дипломатик муносабатларида аёлларнинг ўрни» ҳамда «Жаҳон майдонидаги лидер аёллар» каби мавзуларда марузалар тингланди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги