Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йилигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди

2023-02-14 | Маданият

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, олим ва шоир, шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда уюштирилган мазкур тадбирда ушбу мамлакатда фаолият юритаётган ватандошларимиз, Хангук чет тиллари университетида ўзбек тили йўналиши бўйича таҳсил олаётган маҳаллий талабалар иштирок этди.

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва беқиёс адабий-илмий мероси ҳақида сўз борди. Хусусан, буюк бобокалонимиз томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятининг юксатиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлиги таъкидланди. Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни ва роли алоҳида қайд этилди.

Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгалиги айтилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда буюк аллома ва мутафаккирларнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори мамлакатимиз маънавий ҳаётида ўзига хос воқелик бўлгани алоҳида қайд этилди.

–Бобур шеърларида ўз даврининг тарихий ҳодисалари, атроф-муҳит, инсонга бўлган муносабат, дин, давр анъаналари воқеълик ила акс этган,  – дейди Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Елена Чуянова. – Бобур шеърларини - шоирнинг таржимаи ҳоли, десак муболаға бўлмайди. У орқали ижодкор шоирона тил орқали теран туйғуларни баён қилган, ҳаётий ҳодисалар тўқнашуви натижасида ҳосил бўлган ташвишларни моҳирона сўзлаган. Бундан ташқари, улуғ бобомизнинг адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида бой маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбааларини ўрганишимизда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда ватандошларимиз ва Жанубий кореялик талабалар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналар ўқилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться