Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ташқи ишлар вазирлигида ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2023-02-14 | Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажурувчи Бахтиёр Саидов бугун БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношадини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, ушбу мулоқот кейинги йилларда сезиларли даражада кенгайиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Бугун Ўзбекистон Ташкилотнинг фаол иштирокчиси ҳисобланиб, бир қатор йирик қўшма тадбирларнинг ташаббускори ва ҳаммуаллифи бўлиб келмоқда.
2022 йил июль ойида мамлакатимиз тарихда илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 2022-2026 йилларга аъзоси этиб сайланди. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни назарда тутувчи 2022-2026 йилларга мўлжалланган ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасида ЮНЕСКО ваколатига кирадиган соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган «Хива жараёни» бошланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги