Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистондаги биринчи amoCRM бизнес конференцияси
2023-02-13 | Технологиялар
IT Park Ташкент amoCRM жамоаси билан биргаликда Ўзбекистондаги биринчи йирик бизнес конференциясини ташкил этди. Ушбу конференцияда 15 дан ортиқ турли хил замонавий IT-йўналишлар ва мавзулар бўйича таниқли спикерлар сўзга чиқишди ва профессионал тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Шунингдек, ушбу конференцияда спикер сифатида IT Park Тошкент филиали директори Шерзод Абдураҳмонов ҳам сўзга чиқиб, ўз нутқида IT Park нинг фаолияти, IT-таълим тизими ҳамда резидент-компаниялар учун мавжуд имтиёзлар ҳақида батасфсил сўзлаб берди.
Маълумот учун: amoCRM бир йилда бир мартта ўтказиладиган тадбир бўлиб, у аввал Вашингтон (АҚШ), Дубай (БАА), Астана ва Алмата (Қозоғистон), Москва ва Санкт-Петербург (Россия) каби йирик шаҳарларга бўлиб ўтган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги