Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этмоқда

2023-02-10 | Жамият

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этаяпти

Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари қўшни давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватлангани туфайли Марказий Осиёда сиёсий мулоқот фаоллашди ва ўзаро ишонч   мустаҳкамланди. Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари йўлга қўйилиши натижасида минтақада икки ва кўп томонлама ҳамкорлик даражаси янги босқичга кўтарилди.

Минтақа мамлакатларининг барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яқин қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатлари сифат ва мазмун жиҳатидан янада бойиб бормоқда. Хусусан, парламентлараро мулоқотни кучайтириш, мавжуд ҳар қандай тўсиқларни биргаликда бартараф этиш устувор йўналишга айланган.

Форумнинг биринчи куни Сенат Раиси Марказий Осиё давлатлари  парламент делегациялари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Туркистон шаҳридаги тарихий маданий ёдгорликлар билан танишди, жумладан, Ҳазрат Хўжа Аҳмад Яссавий мавзолейини зиёрат қилди.

Бугун Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумининг асосий  йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бу жараёнда парламентларнинг ролини фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться