Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Волгоград давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди

2023-02-09 | Таълим

Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Волгоград давлат тиббиёт университетида (ВДТУ) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди

Мазкур олий таълим масканида бугунги кунда 80 дан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар тиббиёт сирларини ўрганмоқда. Учрашув чоғида уларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар жараёни, жумладан, Ўзбекистон Конституциясига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.

Мулоқотда Бош консулхона ва университет ўқиётган ўзбек йигит-қизлари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни фаоллаштириш, турли маданий-маърифий тадбирлар истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, ВДТУ ҳузурида биргаликда “Ўзбекистон маданияти” марказини ташкил этиш таклифи муҳокама қилинди. Мазкур ташаббус университет раҳбарияти вакиллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди ва бундай марказ нафақат олий билим юрти жамоаси, балки Волгоград аҳолиси учун ҳам Ўзбекистоннинг бой маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятини бериш таъкидланди.

Бош консулхона вакиллари ўзбекистонлик талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться