Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрмитажда Ўзбекистоннинг ёш иқтидорли фотосуратчилари асарлари намойиш этилади

2023-02-09 | Жамият

Пойтахт ҳокимлигида Ўзбекистон ижодкор ёшларининг Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиладиган «Маданиятлар мулоқоти» халқаро медиа форумида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Санжар Тожиев ва «Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгресси раиси Ашот Жазоян 2023 йилнинг 19-21 май кунлари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида бўлиб ўтадиган ХВИИ «Маданиятлар мулоқоти» халқаро медиа форумида ўзбекистонлик ёш фотосураткашлар, ҳужжатли киноижодкорлари ва режиссёрларининг иштирокини муҳокама қилдилар.

«Маданиятлар мулоқоти» халқаро форуми 2004 йилдан буён Эрмитаж музейида ўтказиб келинаётган «Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгрессининг энг йирик лойиҳасидир. Ўтган йиллар давомида унда дунёнинг 45 давлатидан 3000 дан ортиқ журналистлар иштирок этди. 2022 йил октабр ойида бўлиб ўтган ХВИ «Маданиятлар мулоқоти» форуми дунёнинг 11 давлатидан иштирокчиларни, жумладан, Ўзбекистондан ёш мухбирлар, сураткашлар, блогерлар ва операторларни бирлаштирди.

Мазкур форум доирасида Эрмитажнинг Бош штабида анъанавий тарзда «Мен шу ерда яшайман» фотокўргазмаси бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлар ва минтақалардан келган фотомухбирлар асарларида ўзлари яшаётган ўлкалар ва у ердаги инсонлар ҳақида ҳикоя қиладилар.

«Журналистлар ҳамдўстлиги» медиаконгресси раиси Ашот Жазоян Тошкентдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, «Ўзбек миллий муҳити Эрмитаждаги кўргазмамизда акс этиши керак!», дея алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Тошкент шаҳрида жаҳоннинг етакчи ҳужжатли киноижодкорлари, фото усталари ва блогерлари иштирокида қўшма медиа лойиҳаларни ўтказиш истиқболларини муҳокама қилишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться