Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Инновацион ҳамкорлик дастурини биргаликда амалга оширади

2023-02-06 | Инновация

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шахло Турдиқулова Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) раҳбари Пак Сунджин билан учрашди

Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари, вазирлик томонидан олимларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имкониятлар, илмий ва стартап лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари KOICA ваколатхонаси ва вазирлик ўртасида илмий-тадқиқот муассасаларини трансформация қилиш, инновацион ҳудудларда «ақлли» технологияларни жорий этиш, тиббиёт ва биотехнология соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик бўйича таклифларни илгари сурди.

Учрашув якунлари бўйича KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан эксперт-маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон миллий стартап экотизимини модернизация қилиш бўйича Инновацион ҳамкорлик дастури (IPS) доирасида биргаликда ишлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться