Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда БРМни изчил амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумот БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

2023-02-04 | Жамият

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумот БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида қабул қилинди ва тарқатилди.

Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тили - араб, хитой, инглиз, француз, рус ва испан тилларига таржима қилинди ва барча аъзо давлатлар, БМТнинг ихтисослашган агентликларига тақдим қилинди, шунингдек, ташкилот журнали ва Расмий ҳужжатлар тизимида А/77/700 рақам остида жойлаштирилди. Унда Ўзбекистон БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришда давом этаётгани қайд этилган.

Давлат бошқаруви тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларга ижобий баҳо берилган. Ушбу ўзгаришлар доирасида давлат хизматчиларининг сони босқичма-босқич қисқартирилиб, тежалган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилиши таъкидланган.

Хусусан, 2022 йилда иқтисодиётга 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилингани, пенсия ва ижтимоий нафақалар энг кам истеъмол харажатларидан паст бўлмаган даражага оширилгани, 500 мингга яқин кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилгани, шунингдек, мамлакат бўйлаб мактабларда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни яратилгани қайд этилган.

Нашрда 2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилингани, унинг асосий вазифаларидан бири мактаб таълими сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг ролини ошириш этиб белгиланганига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилда 70 та янги мактаб қуриш, 460 та мактабни кенгайтириш кўзда тутилгани урғуланган. Шу билан бирга, барча ҳудудларда бошланғич синфлар учун бепул овқатланиш йўлга қўйилиши, республикада Европа стандартлари бўйича янги таълим дастури жорий этилаётгани алоҳида таъкидланган.

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилгани, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик кенг кўламли дастурни амалга ошириш, аҳолини соғлом турмуш тарзи билан таъминлаш, шунингдек, ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълум қилинган.

«Умуман олганда, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан белгиланган вазифаларнинг изчил бажарилиши 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш кун тартибида кўзда тутилган мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, республикадаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга хизмат қилади», дейилади ҳужжатда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться