Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси билан экология соҳасида сармоявий ҳамкорлик муҳокама қилинди

2023-01-28 | Экология

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Корея Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Ю Чже Чол билан экология соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди.

Хусусан, «Жиззах вилоятида санитария полигонлари ва қайта юклаш станцияларини қуриш» ҳамда «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаларини амалга оширилиши кўриб чиқилди. Томонлар лойиҳаларни муваффақиятли ва ўз вақтида фойдаланишга топширишга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Глобал яшил ривожланиш институти (GGGI) билан ҳамкорликда Оролбўйида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар яқин ҳамкорликда муваффақиятли амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Маълумот учун: Лойиҳаларда иқлимга чидамли агробизнесни ривожлантириш, табиий офатлар хавфини камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш орқали Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини тиклаш кўзда тутилган.

Музокаралар якунлари бўйича иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали энергия, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган икки томонлама мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться