Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия Элчиси билан учрашув тўғрисида

2023-01-20 | Сиёсат

2023 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тим Торлотни қабул қилди.

Икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Шу нуқтаи назардан, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, хусусан, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Учрашув кун тартибидан, шунингдек, фан-таълим йўналишидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам ўрин олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться