Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиёнинг етакчи таҳлилчи экспертлари Остонада тўпланади

2023-01-20 | Иқтисодиёт

20 январь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзусида экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ва ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур тадбирда давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи таҳлилий ва стратегик тадқиқот муассасалари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлар, жумладан, Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институти директори  Владимир Норов ҳам иштирок этади.

Экспертлар учрашуви доирасида минтақамиз мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться