Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2023-01-18 | Сиёсат

2023 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатияни, шу жумладан «B2G» шаклида жадаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги режалаштирилган тадбирлар ва ташрифлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилади.

Элчи Америка томонининг Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, шу жумладан USAID доирасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться