Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сингапурнинг PSA International компанияси билан транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик битими имзоланди
2023-01-18 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида Транспорт вазири И.Махкамов ва PSA International компанияси бош директори Ван Чи Фо ўртасида музокаралар ўтказилди.
Музокараларда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш масалаларини муҳокама этишди ҳамда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
- рақамли савдо ва логистика платформаси тизимини жорий этиш;
- мамлакатимизда қуруқ портлар ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда янгиларини биргаликда қуриш;
- транспорт-логистика марказларини қуришда тажриба алмашиш ва ўзбек мутахассисларини ушбу соҳада Сингапурда малакасини ошириш ва бошқалар.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва PSA International Pte Ltd компанияси ўртасида транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги