Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан ҳимоячилари куни шодиёнаси тантанали нишонланди

2023-01-17 | Жамият

Пойтахтимиздаги «Форумлар саройи»да Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами олдидан Президентимиз фармойишига асосан мамлакатимиз бўйлаб “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” деган устувор ғоя остида ватанпарварлик ойлиги тадбирлари ўтказилди. Ушбу оммавий тадбирнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида ўтказилишида ҳам жуда катта маъно бор. Ватан ҳимоячилари сизу бизнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаётимизни ишончли ҳимоя қилиб келмоқда. Масъулиятли ва шарафли бурчини сидқидилдан адо этаётган, ҳаётимизнинг барқарорлигига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак ҳам кам.
 
Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар санъат элементларини ўзида жамлаган ва Қуролли Кучлар қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
 
Хушовоз хонандалар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр, бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги она Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
 

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться