Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув тўғрисида

2023-01-13 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳатни қабул қилди.

Мулоқотда турли йўналишларда Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган қарор ва келишувларни амалга ошириш учун томонлар қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёрлиги таъкидланди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 12 январь куни Ҳиндистоннинг G20-даги раислиги доирасида бўлиб ўтган «Глобал жануб овози» виртуал саммити ялпи мажлисидаги иштироки ва нутқини юқори баҳолади.

Жорий йилда икки томонлама шаклда, шунингдек, Ҳиндистон–Марказий Осиё мулоқоти ва халқаро тузилмалар доирасида қўшма тадбирларни ташкил этиш режалари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестиция, тўқимачилик саноати, IT, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться