Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири миср элчисини қабул қилди

2023-01-12 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилди.

Элчи хоним учрашув аввалида вазирни янги лавозим билан табриклаб, икки давлат ўртасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида фикрларини билдирди. Хусусан, Ўзбекистон ва Миср университетлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди. 

И. Абдураҳмонов ўтган йилнинг октабр ойида Мисрга ташрифи чоғида Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ал-Сайид эл-Қусейр, Миср-Япония илм-фан ва технологиялар университети (E-Just) Президенти Амр Адли билан учрашиб, икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилгани ва эндиликда олий таълимни ривожлантириш борасида ҳам қатор ишларни режалаштирилганини айтди.

Хусусан, вазир Мисрда ўтган учрашувларда журналистлар томонидан тадбирларни ёритишдаги ёндашувга алоҳида эътибор берганини ва бу амалиётни юртимизда ҳам жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Томонлар Қоҳира Университети масс-медиа факультетининг малакали профессорларини Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таҳсил беришга жалб қилиш, шунингдек, ўзбекистонлик бўлажак журналистларни Мисрда таҳсил олишларини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилдилар.

Умуман олганда маданият, кутубхоначилик, диний билимлар, туризм, музейшунослик, экология соҳаларидаги таълим бўйича ҳамкорликни ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. Икки давлат халқларининг маданий жиҳатдан яқинлиги бунга замин яратиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Амира Фаҳмий хоним Ўзбекистондаги араб тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар берди – бунда педагогларни Мисрга стажировкага жўнатиш ёки мисрлик тренерларни Ўзбекистонга таклиф қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, томонлар диний олий таълим муассасаларида толерантликни тарғиб қилиш, турли экстремистик оқимларнинг таъсирига иммунитет шакллантиришда икки давлат ўртасида тажриба алмашиш зарурлиги қайд этилди. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кутубхонасида махсус Миср бурчагини ташкил қилишга келишилди. Амира Фаҳмий китоблар фондини тўлдиришда элчихона қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться