Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 26-мажлисининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди

2023-01-10 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозири ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Учрашувда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Минтақавий алоқаларни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит соҳаларида муносабатларни кенгайтириш масалалари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Жорий йил январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 26-мажлисининг ташкилий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться