Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ибратли бўлмоқ машаққати ва масъулияти

2023-01-10 | Жамият

Судьялар олий кенгашида фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топширишга бағишланган  тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Олий суд судьясидан то туман суди судьяларигача бор.

Судьялар олий кенгаши фаолиятида очиқлик ва шаффофлик  каби тамойиллар тобора ўз аксини кўрсатиб бораётгани кенг жамоатчилик томонидан ҳақли равишда эътироф этиб келмоқда. Судьялик лавозимларига очиқ танлов ва муқобиллик асосида танлаш ва тайинлаш, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари билан фаол ва конструктив ҳамкорлик, тизим фаолиятига оид танқидий чиқишларга  тезкор ва холис муносабат билдирилаётганини алоҳида қайд этмоқ даркор.

“Ибратли судья” мукофотига муносибларни танлашда ҳам айни мезонлар устувор аҳамият касб этганини кўриш мумкин.

Маълумки,  Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар  жорий этилиб, жумладан, одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.

Мазкур фармон ижроси доирасида судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилди.

Ушбу тизим жорий этилиши инсон омилини кескин чеклаш баробарида судьялар фаолиятини очиқ, шаффоф ва энг муҳими - холис баҳолаш имкониятини яратди.

2022 йилдан бошлаб, энг юқори рейтинг кўрсатгичларига эга судьялар давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган фармони асосида таъсис этилган “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаб келинмоқда.

2021 йил якунига кўра, юқори рейтинг кўрсаткичлари, шунингдек билими ҳамда маънавий фазилатлари билан намуна бўлган 16 нафар судья илк бор мазкур мукофотга лойиқ, деб топилган бўлса, 2022 йил куни бўйича  20 нафар судья шундай эътирофга сазовор бўлди.

Тадбирда алоҳида қайд этилдики, ўтган йили 646 нафар судья томонидан қабул қилинган ҳужжатлар бекор қилинмаган, бу уларнинг фаолияти қониқарли демоққа тўла асос беради. Мукофотга лойиқ кўрилганлар эса уларнинг орасидан танлаб олинганидир. Муносибларни танлашда эса суд қарорлари сифатидан ташқари судьяларнинг маънавий фазилатлари, ташаббускорлиги ва, айниқса, “Судьялар одоби кодекси” талабларига риоя этилгани каби мезонлардан келиб чиқилди. Мукофот соҳибларининг 7 нафари биринчи инстанцияда фаолият кўрсатган, 8 нафари эса ушбу лавозимга тайинланганига ҳали беш йил тўлмаган судьялар экани эса тизимдаги  ёш кадрлар ўзларига билдирилган ишончни оқлаётганини кўрсатади.

Бугун мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Фаолият кўрсатгичи пастроқ судьяларнинг малакасини ошириш мақсадида коплекс-чоралар кўрилаётир. Бу жараёнда улар тажрибали судьяларга бириктирилиб, “Устоз-шогирд” тамойили устуворлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Поделиться