Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи халқаро сертификатни қўлга киритди

2023-01-10 | Технологиялар

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “International Aerospase Quality Group” (IAQG) - Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Натижада авиация ёқилғиси етказиб берувчиси сифатида “ОASIS” халқаро маълумотлар базасига киритилди.

Завод инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш борасида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқалари кучайтирилмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва Ўзбекистон самолётларини юқори сифатли авиаёқилғи билан узлуксиз таъминлаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Uzbekistan GTL”дан олиб келинаётган синтетик хом ашёдан “Джет” русумли ярим синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.  

2022 йилнинг 14 ноябридан 2 декабрига қадар заводда “AS 9100D” менежмент тизими (Сифатни бошқариш тизими. Авиация, космик ва мудофаа ташкилотларига қўйиладиган талаблар) халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги бўйича сертификатлаш аудити ўтказилган эди.

Сертификатлаштириш аудити DNV (Det Norske Veritas) сертификатлаштириш органи томонидан италиялик аудиторларни жалб қилган ҳолда “Managament certification” МЧЖ мутахассислари ёрдамида ўтказилди.

Аудитнинг асосий мақсади сертификатлаштириш кўламини кенгайтириш ва “Джет А-1” авиа ёқилғиси ва “Джет” ярим синтетик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бошқарув тизимининг мувофиқлигини баҳолашдан иборат эди.

Аудитнинг муваффақиятли натижаларига кўра, “DNV” сертификатлаштириш органи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини “ANAB” томонидан аккредитациядан ўтган ва жаҳон миқёсида эътироф этилган халқаро сертификатни олиши учун тавсия қилишга қарор қилди.

“Managament certification” МЧЖ директори Раҳимжон Ҳакимов Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозиловга “ANAB” аккредитациясига эга жаҳонда эътироф этилган халқаро сертификат ва эсдалик “Сифат белгиси” топширилди.

Маълумот учун, “ANAB” - Шимолий Америкадаги энг йирик аккредитация органи бўлиб, 75 дан ортиқ мамлакатларда хизмат кўрсатади.

Эндиликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистон Республикасининг “OASIS” маълумотлар базасига киритилган ягона корхонаси бўлиб, “Airbus”, “Honeywell”, “Lufthansa” каби авиация соҳасида дунёнинг энг йирик компаниялари билан бир хил рўйхатга киритилди.

Эришилган натижа сармоядорларни жалб этишга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться