Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2023-01-06 | Сиёсат
2022 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ва Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Туркия ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида ҳам икки томонлама шаклда, ҳам халқаро тузилмалар доирасида Ўзбекистон-Туркия алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги