02:05:38 (GMT+5)    15.03.2025

Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
ЯнварьФевральМарт
АпрельМайИюнь
ИюльАвгустСентябрь
ОктябрьНоябрьДекабрь
Календарь

Воқеалар

Март 2025
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
Порталда янгилик
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>

Мамлакатимизда киберспорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

2022-12-13 | Спорт

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов юртимизда электрон спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича Осиё электрон спорт федерацияси (AESF) вице-президенти Азат Мурадов билан учрашди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, AESF бош директорининг ўринбосари Лин Кю, маркетинг менежери Кайю Ли ҳам иштирок этишди.

Адҳам Илҳамович учрашувда меҳмонга Вазирлик фаолияти, давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, яқинда қабул қилинган “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида, Азат Мурадов Ўзбекистонда электрон спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада бир қатор ютуқларга эришилганини айтиб ўтди. 

Қайд этиш жоиз, электрон спорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шакллантирилган бўлиб, жамоа бир қатор нуфузли мусобақаларда, жумладан, яқинда Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Киберспорт Ханчжоу-2022 ХIХ Осиё ўйинлари дастурига киритилган бўлиб, ҳамюртларимиз ушбу мусобақага катта тайёргарлик олиб боришмоқда.  

Суҳбат давомида томонлар мамлакатмизда мазкур йўналиш ривожини янги босқичга олиб чиқиш, юртимизда халқаро мусобақаларни ўтказиш, спортчиларимизнинг тажрибасини ошириши учун кучли жамоалар билан ҳамкорликда ўйинлар ташкил этиш каби масалалар бўйича фикр алмашишди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться