Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшларнинг бюджет саводхонлиги оширилди.
2022-12-05 | Ёшлар
Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказида “Бюджет саводхонлиги” ҳафталиги ташкил этилди.
“Ёшлар – юқори марралар” платформаси доирасида ўтказилган ҳафталикнинг дастлабки кунида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ва бюджет жараёнидаги ислоҳотлар кенг ёритиб берилди.
Ҳафталикнинг иккинчи кунида капитал бозорини ривожлантириш ҳамда ташаббусли бюджетлаштиришни ривожлантириш бўйича батафсил маълумот берилди. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар юзасидан лойиҳаларни тақдим этиш, танлаш ва овоз бериш босқичларини ўз ичига олган амалий машғулот талабаларда катта таассурот қолдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги