Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида хусусий сектор вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди

2022-12-02 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 1 декабрь куни «Hilton Tashkent» меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан БМТТД, UNCTAD/ЖСТ Халқаро савдо маркази ва ЖСТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишининг иқтисодиётнинг турли тармоқларига таъсирига бағишланган ушбу тадбирда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Савдо-саноат палатаси, республика хусусий сектори, ишбилармон доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар иштирок этди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили Матильда Димовска ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Мамлакатнинг бу интилишлари, унинг фикрича, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишни рағбатлантиради ҳамда савдо муносабатларини эркинлаштириш ислоҳотларини чуқурлаштиради.

Ишбилармон доиралар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида хусусий секторнинг ўрни, Ташкилотга қўшилишнинг мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига таъсири ҳамда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари ва бошқа жиҳатлар муҳокама қилинди.

Грузия ва Тожикистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича бош музокарачилар М. Жанелидзе ва С. Носирзода тадбир иштирокчиларини Ташкилотга аъзо бўлиш тажрибаси ва аъзолик натижасида ушбу мамлакатларнинг хусусий сектори учун юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича олиб борилган ишлар билан таништирди.

ЖСТ Котибиятининг аъзо бўлиш департаменти вакили Хусрав Расулов Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон томонидан тизимли ишлар олиб борилганини таъкидлади ва мамлакатимизнинг Ташкилотга кириш жараёнини жадаллаштириш юзасидан амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатларни қайд этди.

Давра суҳбати якунлари бўйича иштирокчилар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотни фаол давом эттириш тўғрисида якдил фикр билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться