Бугун, 1 декабр куни IT Park нинг Тошкент шаҳар филиали биносида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси: фуқароларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини баҳолаш механизмларини тадбиқ этиш йўналишидаги долзарб вазифалар” мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Конференциядан асосий мақсад, рақамли билимлар ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, чекка ҳудудларда аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш масалалари, ўз навбатида, аҳолига замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини яратиб бериш бўйича ишларни жадаллаштиришдан иборат.
Масофавий хизматлар кўрсатиш соҳасини яхшилаш масаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида Парламент вакиллари ҳамда соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иштирокида ахборот технологиялари бўйича таълим бериш ва малака оширишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиб, ўзларининг кейинг йиллардаги режалари билан таништириди ва кўплаб таклифлар киритилди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масаласи қўмитасининг раиси, Ахборот технологиялари ва Конференцияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати раҳбарият-ходимлари, тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарияти, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги