Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италия Элчиси билан инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди

2022-12-01 | Сиёсат

2022 йил 1 декабр куни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна билан учрашув ўказди.

Савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий дипломатияни чуқурлаштириш, унинг барча мумкин бўлган воситаларидан фойдаланган ҳолда муҳокама қилинди.
 
Савдони ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ва инвестициявий ҳамкорликнинг янги йўллари ва имкониятларини излаш бўйича икки томонлама саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти қайд этилди. Элчи ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш бўйича Италия бизнесининг қизиқиши ортиб бораётганини маълум қилди.
 
Ўзбек маҳсулотларини Италияга экспорт қилиш ҳажмини ошириш учун, биринчи навбатда, GSP+ Европа Иттифоқи преференцияларни тизими доирасида товарларни сертификатлаш ва стандартлаштириш, Ўзбекистонда саноат тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасида малака ошириш ва тажриба алмашиш учун италиялик мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться