Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ривожланаётган бозорларда CSR ва ESG” халқаро конференцияси

2022-11-30 | Иқтисодиёт

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Care CSR” компанияси, Германия халқаро ривожланиш (GIZ) агентлиги томонидан “Ривожланаётган бозорларда Care CSR” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирликлари мутасадди раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар экспертлари ҳамда бизнес вакиллари иштирок этишди. 
 
Конференциядан кўзланган асосий мақсад мамлакатда барқарор бизнес амалиётини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, корпоратив ижтимоий масъулият (CSR) ҳамда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (CSR) тамойилларини татбиқ қилиш бўйича фикр алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 
Конференция аввалида CSR (Корпоратив ижтимоий масъулият) ва CSR (екологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини татбиқ қилиш) тушунчаларининг мазмун-моҳияти, устувор вазифа ва мақсадлари ҳақида сўз борди.    Конференция давомида давлат ташкилотлари, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ҳамда бизнес вакиллари томонидан Ўзбекистонда “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га эришишда кўрилаётган чоралар, кейинги 5 йиллик иқтисодий мақсадларга эришишда инклюзив ўсиш ва барқарорликни таъминлаш зарурати, мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, инсон капиталини ривожлантириш истиқболлари каби тақдимотлар ўтказилди. 
 
“Тадбиркорлик ва иқлим ўзгариши”, “Тўқимачилик ва ишлаб чиқаришда “Барқарор ривожланиш мақсадлари”ни жорий этиш”, “Кичик ва ўрта бизнесда яшил технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш”, “Компаниялар учун инклюзивликнинг афзалликлари”, “Ўзбекистонда ESG ни  жорий этиш: бугунги кун ва янги устуворликлар” каби мавзулар муҳокама қилинди.  Шу билан бир қаторда, тадбирда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га эришишда хусусий секторнинг роли юқорилиги, иқлим ўзгаришида инноватсион усуллар ва диверсификациясининг муҳимлиги таъкидланди. 

Конференция сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар юқоридаги мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться