Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон- Британия кенгашининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди

2022-11-30 | Иқтисодиёт

Бугун пойтахтимизда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг (UBTIC) 26-йиғилиши бўлиб ўтди.

UBTIC 1994 йилда  Буюк Британия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ташкил этилган икки томонлама савдо ва инвестицияларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш учун ҳар йили ўтказиладиган форумдир.

Тадбирни Ўзбекистон Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари Кенан Полео очди. Ўзаро савдонинг бугунги ҳолати, шунингдек, Ўзбекистон бозори Британия бизнеси учун тақдим этаётган имкониятлар, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр юритилди.

Буюк Британия Халқаро савдо вазирлиги бош директори Эндрю Митчелл савдони ривожлантириш учун янги маблағ ажратилишини, жумладан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини янада қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Делегациялар раҳбарларининг чиқишларидан сўнг томонлар икки томонлама Ҳаракатлар режасини имзоладилар.

Тадбир дастури тўртта саноат сессиясини ўз ичига олди: молиявий ва профессионал хизматлар, инфратузилма ва қурилиш, таълим ва Буюк Британиянинг умумий имтиёзлар тизими (GSP). Ушбу сессияларнинг мақсади Ўзбекистоннинг улкан хусусийлаштириш дастурини белгилаш, мамлакатимизнинг айрим йирик компаниялари учун IPO режаларини ёритиш, давлат-хусусий шериклик ва инфратузилмага оид йирик лойиҳаларни намойиш этиш ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш эди.

Соҳа йиғилишларида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Мансур Ражапов, тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Отабек Назиров, олий таълим вазирининг ўринбосари Комилжон Каримов сўзга чиқди.

Британия томонидан эса «Arup», «Standard Chartered», «Allen & Overy», «Hudson Sandler» компаниялари, Де Монтфорт ва Кембриж университетлари  вакиллари иштирок этдилар.

Буюк Британия Халқаро савдо вазирлигининг савдо сиёсати бўйича маслаҳатчилари Фабиан Хартвелл ва Карен Жонсон «Умумийлаштирилган имтиёзлар тизими» мавзусида семинар ўтказдилар. 2021 йилда Ўзбекистон Буюк Британиянинг Умумий имтиёзлар тизими (GSP) доирасидаги кенгайтирилган схемасига қабул қилинган биринчи давлат бўлди. Бу Буюк Британияга товарларнинг 91 фоизини нол тариф ставкасида экспорт қилиш имконини берди. Буюк Британия ҳозирги пайтда 2023 йилда Буюк Британиянинг жорий GSP тизимини алмаштирадиган «Ривожланаётган мамлакатлар савдоси тизимини» эълон қилган. Йиғилишда Буюк Британиянинг имтиёзли савдо тизими ва унинг шартлари, тарифлари, товарлар таснифи ва келиб чиқиш қоидаларига қўйиладиган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

2021 йилда Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг умумий ҳажми икки баравар кўпайди ва ҳозирги пайтда қарийиб  0,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.  Бироқ, иқтиқболда бу кўрсаткични икки баравар ошириш имконияти  мавжуд. UBTICнинг 26-йиғилишида Британиянинг 73 та турли компаниясидан 126 нафар британиялик ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

«Мамлакатларимиз биргаликда амалга оширган ишлардан жуда фахрланаман, лекин эришган муваффақиятларимиз билан чекланиб қолмаслигимиз керак. UBTIC бизга савдо алоқаларимизни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун ажойиб платформани тақдим этади. Биз бунга Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ҳамкорликда ишлаш, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашимизни кенгайтириш ҳамда Умумий имтиёзлар тизими имкониятларини максимал даражада ошириш орқали эриша оламиз», деди  Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Буюк Британиянинг савдо комиссари Кенан Полео.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться