Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг Демо куни ўтказилди

2022-11-29 | Фан

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг Demo куни ўтказилди.

Тадбирни Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шахло Турдиқулова очиб берди. Акселератор 4 йилдан бери ўтказиб келинади. Тадбирда 13 та стартап ўз лойиҳаларини тақдим этди. Ҳар бир жамоага тақдимот учун 5 дақиқа ва ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоб бериш учун 5 дақиқа вақт берилди. Шунингдек жамоаларнинг аксарияти ўз ишланмаларининг прототипларини ҳам тақдим этди. Анъанага кўра совринлар икки номинация бўйича топширилди: 

ҳакамлар ҳайъатининг версияси бўйича энг яхши лойиҳалар;
акселератор менторлари ва акселерация платформасининг версияси бўйича энг яхши лойиҳалар.

Ҳакамлар танлаган энг яхши лойиҳалар: 

Eko Bubble — кир ювиш кукунини органик компонентлардан ишлаб чиқариш
Lucky Step: Diabetic Shoes — диабетик оёқ кафтига эга беморлар учун табиий материаллардан тайёрланган ортопедик пойабзал
Doc-Soap — шифобахш хусусиятларга эга совунни ишлаб чиқариш.

Юқоридаги ғолиб лойиҳаларнинг ғар бири 100 млн сўмдан пул маблағини олади. 

Акселератор менторлари танлаган энг яхши лойиҳалар: 

Lucky Step: Diabetic Shoes — диабетик оёқ кафтига эга беморлар учун табиий материаллардан тайёрланган ортопедик пойабзал
Star&Coch — кохлеар имплантлар, эшитиш ва нутқ қобилияти бузилган болалар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш
Tile MosaiC — қайта ишланган пластикдан плиткалар ишлаб чиқариш

Қайд этиб ўтамиз, ҳар бир финалчи-лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлигининг стартаплар учун грантлар танловига ариза беришни режалаштирмоқда. Битирувчиларимизга омад тилаймиз!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться