Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва Хоразм вилояти ҳокими ҳарбий йиғинда иштирок этмоқда

2022-11-24 | Хавфсизлик соҳаси

Давлатимиз раҳбарининг фармойишига мувофиқ, “Нукус” умумқўшин полигонидаги йиғинда иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳарбийча ҳаётга анча мослашиб олди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизматидан маълум қилинишича,  шу йилнинг 21 ноябрь куни бошланган йиғиннинг иккинчи куни тонгда бадантарбия машқлари билан давом этди. Икки кун ичида ҳарбийча ҳаётга анча кўникиб қолган раҳбарлар билан ўқув машғулотлари қатъий интизом ва режага мувофиқ олиб борилмоқда.

Нонуштадан сўнг иштирокчилар билан саф тайёргарлиги машғулоти ўтказилиб, унда тажрибали ҳарбий хизматчилар томонидан саф ва унинг элементлари, юриш-туриш, саф низомига асосан қуролсиз ҳаракатланиш қонун-қоидалари амалда кўрсатилиб, машқлар ўтказилди.

Йиғинда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳраман Сариев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам иштирок этмоқда.

Тушликкача йиғин қатнашчилари учун полигондаги Маънавият ва маърифат марказида дунё ва минтақамизда ҳукм сураётган ҳарбий-сиёсий вазият, ҳарбий хизматни ташкил этишнинг қонуний асослари, мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, сафарбарлик асослари ҳамда қўшинларда жанговар тайёргарликни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ҳарбий округ вакиллари томонидан лекциялар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш, улар билан маънавий-маърифий, маданий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш асослари тушунтириб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ёшлари ўртасида “Бир ўқитувчига – бир номзод” тамойили асосида республика олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни саралаш ва тайёрлаш тизимининг самарадорлиги,  эришилган натижалар етказилди.

Тушликдан сўнг йиғин иштирокчилари билан жанговар, алоқа ва тактик тиббий тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

Ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўқдонларни ўқ-дори билан тўлдириш, қуролни ўқ отишга тайёрлаш, мўлжалга олиш ҳамда тактик ҳаракатлар билан жанговар жуфтликда белгиландан тўсиқлардан ўтиб, позицияни эгаллаш бўйича ўтказилган машғулотларда иштирокчилар катта иштиёқ билан қатнашди.

Ҳарбий соҳада қўшинлар бошқарувини ташкил этиш ва ҳамкорликни таъминлашда алоқанинг ўрни муҳим. Йиғин давомида ҳарбий соҳада қўлланиладиган алоқа воситалари, турлари, алоқа ва бўлинмалар бошқарувини ташкил этиш ҳам кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Жанг майдонида яраланган сафдошини пана жойга олиб ўтиш, ўзига ёки ўзгаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳарбий-тиббиёт мутахассислари томонидан ўтказилган машқлар иштирокчиларда зарур кўникмалар шаклланишига хизмат қилди.

Арқон тортиш, тош кўтариш, пичоқ улоқтириш бўйича ўтказилган беллашувлар қорақалпоғистонлик ва хоразмлик ҳамкасбларнинг кучини синаб, соғлом рақобат остида мусобақалашишга имкон яратди. Мусобақалар якуни бўйича дўстлик ғалаба қозонди.

Йиғиннинг иккинчи кунини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага хушкайфият улашиб, якунлаб берди.

Йиғин шу йилнинг 25 ноябрь кунига қадар давом этади. Иштирокчиларни  олдинда кўп машғулотлар кутмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться