Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2022-11-23 | Туризм

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносида «Ипак йўлида туризм» 2022 Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Миллий ПР маркази» директори Дилфуза Самандарова, «THE SAYS LOT» компанияси ижрочи Бош директори Рустам Мунасипов, «Mangold Consulting GmbH» консалтинг компанияси директори Манголд Клаус, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа расмийлар иштирок этди.

«ТХТЙ-2022 1995 йилдан буён ҳар йили БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинаётган сайёҳлик тадбиридир. Кўргазма ҳар йили бутун дунёдан туризм саноатининг юзлаб мутахассисларини ўзида жамлаб, ушбу соҳани халқаро миқёсда ривожлантириш учун шароит яратиб бермоқда, – таъкидлаб ўтди А. Абдуҳакимов. Шунингдек, вазир ўз нутқида «ТХТЙ-2022 кўргазмасида кўплаб хорижий давлатлар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Япония ва Франция каби янги аъзо-давлатлар ҳам бор», – дея таъкидлади.

Матбуот анжуманида «Миллий ПР-маркази» директори журналистларга ўтган йиллардаги ярмаркалар билан бу йилги ярмарканинг дастури ва форматидаги тафовутлар ҳақида маълумот берди:

Жорий йилда ТХТЙ-2022 майдончасида маҳаллий аҳолидан, шунингдек, МДҲ ва Европадан 20 минг нафаргача ташриф буюрувчи иштирок этиши кутилмоқда. Ярмаркага ташриф буюрувчилар ва иштирокчилар янги сайёҳлик йўналишлари билан танишиш, хорижий мамлакатларнинг ранг-баранг муҳити, маданияти ва анъаналарига шўнғиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги янги манзилларнинг туризм салоҳиятини баҳолаш имконияти бўлади.

Ўзбекистон бутун дунё билан алоқа ўрнатиш учун халқаро майдонга айланиб бормоқда ва ТХТЙ-2022 бунинг яққол исботидир. Таъкидлаш жоизки, бу ҳолат мамлакат Раҳбарияти томонидан туризмнинг фаол қўллаб-қувватлаётгани билан боғлиқ. 2022 йил 19 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва кириш туризми салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тегишли бошқармалар иштирокидаги мазкур йиғилишда ҳудудларда туризмнинг ҳолати таҳлил қилинди ҳамда улкан имкониятлар намойиш этилиб, улардан фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

«Бу қайтишнинг ўзига хослиги шундаки, биз бу йил тарихда биринчи марта бюджет маблағларини жалб қилмасдан, ушбу ярмаркани давлат-хусусий шериклик кўринишида ўтказмоқдамиз, – таъкидлаб ўтди «Миллий ПР-маркази» директори.

ТХТЙ-2022 форумига туризм соҳасидаги таниқли мутахассислар таклиф этилган. Улар орасида: Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчилари, «BBC World News», «Lonely Planet», Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия туризм ташкилотлари уюшмалари вакиллари, ПР мутахассислари ва бошқалар бор. Шу билан бирга, жорий йилда турли мамлакатларнинг хусусий компаниялари вакиллари орасида кўплаб Б2Б учрашувлари режалаштирилган.

Маълумот учун:

30 ноябрдан 2 декабрга қадар Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Миллий ПР-маркази» ДУК, SAYS» кўргазма компанияси номидан «THE SAYS LOT» МЧЖ.

ТХТЙ-2022 бош ҳамкори - «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси, премиум-ҳамкор - Orient Finance Bank, гастрономик ҳамкор - Coca-Cola Ichimligi O‘zbekiston, LTD». Ярмарка ўтказиладиган жой сифатида анъанага кўра «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуаси павильони танланди.

Ҳар ким www.titf.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш орқали ТХТЙ-2022 меҳмони бўлиши ва тадбирга ташриф буюриш қоидалари билан танишиши мумкин.

Манба: uzbekistan.travel

Поделиться