Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади

2022-11-22 | Инновация

“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади. Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 21 ноябрдан 25 ноябрга қадар давом этади.

Ҳафталик доирасида  нефть ва газ соҳасига оид бўлган инновацион маҳсулотларнинг кўргазмаси, тармоқ корхоналари учун давлат дастурлари доирасида молиялаштирилаётган илмий лойиҳалар тақдимотлари, нефть-газ тармоғини ривожлантиришга оид олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар ва технологиялар тақдимоти ташкил этилади, шунингдек, тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулот ва технологияларга бўлган эхтиёжлари, мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган соҳа мутахассисларининг муҳокамалари ўтказилади.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида қайд этилиича, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси доирасида, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси доирасида, 2022-2026 йиллар давомида жами 2057 та вазифа ва топшириқлар белгиланди. Бунда, иқтисодиёт тармоқлари жами 441 та янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамда “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишлари лозим.

Стратегия доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖга бир қатор вазифалар юклатилган.
Ҳусусан:

- 2022-2023 йилларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 38,47 млрд сўмлик 12 та янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича аниқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш  режалаштирилган;

- 2023-2026 йилларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида умумий қиймати 7 трлн сўмлик 9та «драйвер» инновацион лойиҳалар амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться