Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро шаҳрида "Муқаддасдир Ватан байроғи" танловининг ғолиблари аниқланди

2022-11-17 | Маданият

Бухоро шаҳридаги 16-сон умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир Ватан байроғи" танловининг Бухоро шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси ходимлари Азиз Ҳакимов, Гулбаҳор Ходиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, шоир Суҳроб Ҳамроев, Халқаро "Турон" ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Рўзимутод Маҳмуд, Вилоят мусиқали драма театри бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Моҳигул Назарова ҳамда шаҳар миқёсидаги умумтаълим мактабларининг тарғботчилари ҳамда ёш ижодкор ўқувчилар иштирок этди. 
 
Дастлаб танлов Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садоси остида бошланди. Сўнг кириш қисми билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари Азиз Ҳакимов сўз олиб, танлов иштирокчиларни низом талаблари билан таништириб ўтди. 
 
Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ёшларимизга давлат рамзларига бўлган садоқатини ошириш, уларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни ҳамда маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини ёш авлодни онгига чуқур сингдиришдан иборатдир,-дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари Азиз Ҳакимов.
 
Танлов иштирокчилари ўзларининг ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қилдилар.
 
Танлов якунларига кўра учинчи ўрин билан Бухоро шаҳридаги 31-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиси Сабина Ҳамроевага, иккинчи ўрин билан  32-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиси Суғдиёна Туйғуновага ва танлов фахрли биринчи ўрин билан 39-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг ўқувчиси Моҳинур Сайфуллаева ғолибликни қўлга киритдилар. Танловда "Энг фаол ижодкор" номинацияси ғолиби 30-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиси Шахризода Тохирова эгаллади.
 
Якунда биринчи ўрин ғолиби танловнинг вилоят босқичига чиқди. Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмасининг Диплом ва бадиий китоблар жамланмаси топширилди.
 
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Бухоро шаҳар бўлинмаси

Поделиться