Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан иборат делегация аъзолари Германиянинг Хайделберг шаҳрида ташкил қилинган IT Park ваколатхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этишди.
Мазкур тадбирда Claas KGaA mbH, Duvenbeck Gmbh, Hellmann Worldwide Logistics SE & Co. KG, Gebrüder Weiss GmbH, Kion Group AG, MBCC Group, Camelot Management Consultants AG, OnStream Consulting Gmbh, Technische Hochschule Brandenburg, Heidelbergcement AG, FZD Global GmbH, Becker Mining Europe GmbH, ETECTURE GmbH, German Eastern Business Association, Mangold Consulting, QuantPi GmbH rf,b 20 га яқин Германиянинг IT лойиҳа ва ечимларни буюртмачилари сифатидаги компаниялар раҳабарлари ҳам қатнашди.
Тадбир доирасида IT Park резидентларига яратилган шароитлар ва преференциялар билан тадбир иштирокчилари таништирилди, шунингдек IT Parkнинг “Venkon group”, “Zuccotech”, “Realsoft”, “Rebochain technology”, “Soft Legion”rezident-корхоналари томонидан IT соҳасидаги ўзларининг фаолиятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув сўнгида БПО хизматларини юртимизга аутсорс қилишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш борасида қўшма лойиҳаларни Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга, шунингдек Ўзбекистон ва Германия ўртасида IT соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида муҳим ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги