Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термиз инновацион ҳудудида Jeonbuk Technopark филиалини очиш таклиф этилди

2022-11-16 | Инновация

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва "UzTest" вакилларидан иборат делегация Jeonbuk технопаркига ташриф буюрди. Корея томондан музокараларда технопарк директори Yang Gyun ва унинг ўринбосари Moon Song Shik қатнашди. Томонлар "Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш" лойиҳаси муҳокамасини ўтказди.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Бунёджон Охунов лойиҳа иккала томон учун муҳимлигини таъкидлаб, куни кеча лойиҳанинг мастер плани билан танишгани ва Ўзбекистон томон ўз фикрларини билдирганини айтиб ўтди. 

- 2016 йилдан буён Jeonbuk технопарки Ўзбекистон, Эфиопия, Индонезия каби мамлакатларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ODA лойиҳаларини илгари сурмоқда, - деди Jeonbuk технопарки директори Yang Gyun. 

Учрашувда Ўзбекистон томонидан экологик тоза (CNG) қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси илгари сурилиши мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш ҳамда энергетика мустақиллигига ижобий таъсир кўрсатиши кутилаётганлиги таъкидланди. 

Учрашув давомида Сурхондарё вилоят инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерхон Кичкилов Сурхондарё вилоятидаги Термиз инновацион тумани ҳақида маълумот бериб, унда саноат, қишлоқ хўжалиги, иссиқхона хўжаликлари, балиқчилик саноати ривожланган бўлиб, инновацион структурани амалга ошириш учун барча имкониятлар етарли эканини таъкидлади. Ш.Кичкилов Термиз инновацион туманида Jeonbuk технопаркининг филиалини очиш ёки ҳамкорликда технопарк ташкил этиш таклифини илгари сурди. 

Jeonbuk технопарки директори Yang Gyun мазкур таклифни илиқ кутиб олди ва уни атрофлича ўрганиб, кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. 

Томонлар Келажакда Жеонбук технопарки Ўзбекистон билан узлуксиз алмашинув ва ҳамкорлик орқали ODA дастури бўйича янги лойиҳалар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ютуқларини илгари суришга умид боғлашини билдирди. 

"Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш" лойиҳаси доирасида мамлакат қишлоқ хўжалиги техникалари учун экологик тоза сиқилган табиий газ балон ёқилғисига ўтказиш ҳамда R&D-тадқиқот маркази фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

‘Ўзбекистоннинг экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея томонидан Jeonbuk Технопарк бошчилигида консорциум тузилиб, унинг таркиби KOAMI, Agrosolution Korea, KITECH дан иборат. Ўзбекистон томонидан асосий ҳамкор ташилотлар - Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Узавтосаноат" АК, Чирчиқ шаҳар ҳокимияти ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться