Ҳукумат топшириғига кўра, Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент давлат юридик университети вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан давлат органлари ва муассасалари ходимлари учун вазирлик ва идораларда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 14 октабрдаги 595-сон қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан вазирликлар ва идораларда кенгайтирилган ўқув семинарлар ўтказилмоқда.
Семинарлар давомида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларида назарда тутилган меёрлар амалий мисоллар билан содда, халқчил тилда тушинтирилмоқда.
Шунингдек, янги одоб-ахлоқ қоидаларининг аввалгисидан фарқли жиҳатлари ва унинг зарурияти ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Хусусан, янги одоб-ахлоқ қоидаларида давлат фуқаролик хизматчисининг нафақат хизмат давомидаги касбий фаолиятида ўзини тутиши, балки хизматдан ташқаридаги вазиятлардаги одоб-ахлоқ меъёрлари ҳам мустаҳкамланган.
Бундан ташқари давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиши кераклиги ҳам янги норма сифатида қоидаларга киритилганлиги мутахассислар томонидан етказилмоқда.
Мазкур семинарлар республика бўйича барча ҳудудларда ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги