Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ибрат
2022-11-15 | Маданият
Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг ҳаёт йўли-биз учун ибрат Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,уларниниг маънавиятини ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси”ни яратиш чора-тадбирлари режаси асосида пойтахтимизда “маҳаллабай” кесимида муҳим тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан манзилли чора-тадбирлар режаси асосида маҳаллаларга кирилиб, хотин-қизлар, уй бекалари, ёш оилалар, ажрим ёқасидаги оила вакиллари ҳамда ўқувчи қизлар ўртасида давра суҳбатлари, психологик трениглар, сменарлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 110 мактабида “Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг ҳаёт йўли-биз учун ибрат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Унда “Шароф Рашидов”, “Афросиёб” маҳаллаларида истиқомат қиладиган хотин-қизлар ва уй бекалари ҳамда ўқувчи қизлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳиддинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходими Пардахол Норқобиова, Миробод туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мадаминова, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти хотин -кизлар кенгаши раиси, ҳалқаро танловлар ғолиби, олима Севара Жумаева, 154 –умумтаълим мактаби “Халқ таълими аълочиси”, педагог Умриниса Хайдарова ва туман тиббиёт бирлашмаси 3-ОП бош шифокор ўринбосари, тиббиёт ходими олима Роҳатой Турдиевалар иштирок этишди. Учрашувда хотин-қизлар масаласи давлат сиёсати даражасида эканлиги, давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўли, уларниниг фан оламига қўшган оламшумул кашфиётлари, санъат ва маданият соҳасидаги буюк ишлари, адабиёт йўналишидаги нодир асарлари ҳақида алоҳида фикр ва мулоҳазалар юритилди. Маърифатпарвар аёллар ҳақидаги ижтимоий ведероликлар намойиш этилди.
Маърифатпарварлик ғоясини ўзида мужассам этган тадбирда халқимиз ардоғидаги санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар ўз чиқишларида, ўзбек аёлига хос ватанпарварлик, бунёдкорлик, бағрикенглик, меҳрибонлик, фидойилик каби бетакрор фазилатларни тараннум этишди.
Манба: Республика Маънавият ва маърифат маркази