Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2022-11-11 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Давлат статистика қўмитаси раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Давлат статистика қўмитасида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий кўрсаткичлари, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнлари, ташқи савдо, экспорт-импорт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг махсус стандартига ўтиши масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан техник кўмак ва ХВЖнинг статистиклар ва иқтисодчиларнинг малака ва билимини ошириш учун махсус дастурларни ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги