Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Федерацияси ҳудудларининг инновацион ривожланиш тажрибаси ўрганилади
2022-11-11 | Инновация
“Ассоциация инновационных регионов России” делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 ноябрь куни Инновацион ривожланиш ҳузуридаги INNO технопаркида икки томонлама юқори технология лойиҳалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбек томондан учрашувда инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги INNO технопарк директори Акбархон Собирхонов, Инновацион инфратузилмалар ва технопаркларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хожиакбар Каримов, Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Мўминов, Тармоқ корхоналарида инновацион экотизимни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Шухрат Исаев, Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бош мутахассиси Наргиза Миррахимова иштирок этди.
РФ томонидан учрашувда Россия инновацион ҳудудлари Ассоциациясининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича раҳбари Дмитрий Митрошин, Бошқирдистон Республикаси Венчур фонди директори Рамиль Хисматуллин, Новгород давлат университетининг илмий ишлар бўйича проректори Андрей Ефременков, Саха Республикасининг инновациялар, рақамли ривожланиш ва инфокоммуникацион технологиялар бўйича вазир ўринбосари Георгий Андреев, Новосибирск вилояти илм-фан ва инновацион сиёсат бўйича вазири Вадим Васильев, Калужская область иқтисодий тараққиёт ва санот вазири ўринбосари Анна Королева, Алтай ўлкаси иқтисодий тараққиёт вазирининг ўринбосари Сергей Кореннов, Красноярск ўлкаси кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбари Татьяна Бочарова, Иркутск области иқтисодий тараққиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Елена Ильина, шунингдек Россия Федерациясининг ҳудудий компаниялар вакиллари қатнашди.
Россия инновацион ҳудудлари Ассоциациясининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича раҳбари Дмитрий Митрошин Ассоциация фаолиятига тўхталиб ўтди. Уюшма 2010 йил 21 майда Томск шаҳрида “Innovus” XIII инновацион форуми доирасида ташкил этилган. Бугунги кунда Уюшмага 18 та аъзо минтақа киради: Бошқирдистон Республикаси, Мордовия Республикаси, Татаристон Республикаси, Олтой ўлкаси, Красноярск ўлкаси, Перм ўлкаси, Иркутск вилояти, Калуга вилояти, Липетск вилояти, Новосибирск вилояти, Самара вилояти, Томск вилояти, Тюмен вилояти, Ульяновск вилояти, Новгород вилояти, Саха Республикаси (Якутия), Нижний Новгород вилояти ва ХМАО-Югра.
Россия делегацияси вакиллари инновацион ҳудудларни ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. "Инновацион ривожланиш агентлиги - Калужская область кластер ривожланиш маркази" АЖ бош директори Павел Гранков Калужская область кластер сиёсати ҳақида гапирди. "РБ венчур фонди" бош директори Рамил Хисматуллин, ўз навбатида, Бошқирдистон Республикасининг илмий-техник соҳада кичик корхоналарга венчур инвестицияларини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси фаолияти ҳақида гапирди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Новосибирск вилояти фан ва инновацион сиёсат вазири Вадим Васильевнинг Новосибирская областдаги инновацион компанияларни минтақавий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги тақдимотига алоҳида қизиқиш билдирди. Шунингдек, В.Васильев “Технопром” технологик ривожланиш бўйича халқаро форум - Россиядаги энг йирик технологик тадбир натижаларига тўхталиб ўтди, унинг асосий мақсади маҳаллий илмий ишланмалар ва инновацияларни илгари суришдир. Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, ўз навбатида, мазкур форумда Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳам иштирок этиши зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистоннинг 28 та инновацион туманларининг инновациялар бўйича ҳоким ўринбосарларини Россия инновацион ҳудудлари ассоциацияси тажрибасини ўрганиш учун Россия Федерациясига юбориш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги